Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Эрон хавфсизлик хизмати раҳбари Моҳсен Ризоий Россия президенти Владимир Путинга олий раҳбар Можтаба Хоманаийнинг ушбу тизимларни етказиб бериш илтимоси билан шахсий мактубини топширган. Теҳрон шу тариқа АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин ҳаво ҳужумидан мудофаани тиклашга умид қилмоқда.
Нашрда таъкидланганидек, Ислом Республикасида Владимир Путин охир-оқибат узоқ кутилган С-400 комплексларини етказиб беришига умид қилишмоқда. Шу билан бирга, газета Россия Украинадаги ўз ҳарбий эҳтиёжлари туфайли бундай етказиб беришга истар-истамас рози бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлаган эди. Мамлакатнинг энг йирик шаҳарлари, жумладан, пойтахт Теҳрон ҳам зарбаларга учради. Оқ уй ҳарбий ҳаракатлар бошланишини Теҳрондан келаётган ракета ва ядровий таҳдидларни бартараф этиш зарурати билан изоҳлади.