Бугун 8 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мерц фаолиятидан норозилик рекорд даражага етди: германияликларнинг 82 фоизи унинг ишини маъқулламаяпти

Мерц фаолиятидан норозилик рекорд даражага етди: германияликларнинг 82 фоизи унинг ишини маъқулламаяпти

INSA институти ўтказган сўровномага кўра, аҳолининг канцлер Фридрих Мерц фаолиятидан норозилиги яна ошган. Эндиликда у 82 фоизни ташкил этмоқда — бу октябрь бошидаги кўрсаткичдан икки фоизлик пунктга кўп. Респондентларнинг фақат 13 фоизигина унинг ишидан мамнун. Январда бу кўрсаткич 24 фоизни, норозилар эса 67 фоизни ташкил этган эди.

ХДХ/ХСХ ва СДПГ коалицион ҳукуматининг рейтинги ҳам рекорд даражада пасайган. Унинг фаолиятини сўровда қатнашганларнинг 82 фоизи маъқулламаяпти (октябрь бошидан бери +3 пункт), қўллаб-қувватловчилар эса 13 фоизни (−1 пункт) ташкил этади.

Сўров иштирокчиларининг 60 фоизи амалдаги коалиция ҳокимиятга келганидан бери уларнинг шахсий молиявий ва ижтимоий аҳволи ёмонлашганини билдирган. Фақат 6 фоиз респондент ҳаёти яхшиланганини айтган бўлса, яна 29 фоизи ҳеч қандай ўзгаришни сезмаган.

Партиялар рейтингида «Германия учун муқобил» (АдГ) партияси 29 фоиз билан пешқадамлик қилмоқда. ХДХ/ХСХ блокини қўллаб-қувватлаш бир пунктга пасайиб, 19 фоизга тушди. «Яшиллар» учун 15 фоиз, СДПГ учун 14 фоиз, Сўллар партияси учун 10 фоиз ва Эркин демократик партия (СвДП) учун 5 фоиз сайловчи овоз беришга тайёр.

Киритилди: 21:06 07.11.2026. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар