АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот берганларга $20 млн гача мукофот ваъда қилди.
АҚШ Давлат департаменти “Одил судловга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида бундай маълумотларни тақдим этганларга пул мукофоти ва хорижга кўчиб ўтишда ёрдам таклиф қилмоқда.
Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, транспорт ҳаракати ва шу соҳада ишлайдиган ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.