Бугун 8 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эронда радиация хавфи сабаб аҳолига йод таблеткалари тарқатилмоқда

Эронда радиация хавфи сабаб аҳолига йод таблеткалари тарқатилмоқда

Эронда ядровий объектлар яқинида яшовчи аҳолига эҳтимолий радиациявий фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик доирасида йод таблеткалари тарқатилмоқда.

TodayPress TV нашрининг The Times нашрига таяниб хабар беришича, Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили таблеткалар радиация хавфига қарши превентив чора сифатида ядровий объектлар яқинида яшовчи аҳолига берилаётганини маълум қилган.

Шунингдек, фуқароларга радиация хавфи юзага келганда қандай ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда. Бу чоралар АҚШнинг Эрон ядровий объектларига эҳтимолий зарбаси ҳақидаги хавотирлар фонида амалга оширилмоқда.

Киритилди: 21:23 07.11.2026. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар