Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида департамент бошлиғи бўлиб ишлаган 38 ёшли И.Ж. ўзини «Администрациядан Комилман» деб таништириб, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга қўнғироқ қилган.
У афғонистонлик тадбиркорнинг Термиздаги «Дипломат» ресторани ўрнида кўп қаватли уй қуришига рухсат олишда амалий ёрдам сўраган.
Судда у ўзини «Комил» деб таништирганини тан олган. Бироқ айбига тўлиқ иқрор бўлмаган.
ЖИБ Чилонзор туман суди уни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми ва 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, 3 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилди. Жазони манзил колонияда ўташ белгиланди.