Эрон ўзининг стратегик ҳамкорлари бўлган Россия ва Хитой билан яқин алоқаларни сақлаб келмоқда. Ушбу давлатлар Теҳроннинг позициясидан яхши хабардор.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Эсмаил Бақоий матбуот анжуманида маълум қилди.
«Биз Россия ва Хитой билан яқин алоқадамиз. Хитой ва Россия бизнинг стратегик ҳамкорларимиз бўлиб, позициямизни яхши билишади», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳар икки давлат АҚШнинг бир томонлама ва қарама-қаршиликка асосланган сиёсатига қарши.
Шунингдек, Россия ва Хитой минтақада содир бўлаётган воқеалар Вашингтоннинг ноқонуний ва авантюристик ҳаракатлари натижаси эканини тушунади. Шу боис, АҚШ томони билан ҳар қандай ҳамкорлик жараёнида улар, албатта, Вашингтондан ўз ҳаракатлари учун жавобгарликни талаб қилади.