Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Россия ва Хитой билан муносабатлари юзасидан муҳим баёнот берди

Эрон Россия ва Хитой билан муносабатлари юзасидан муҳим баёнот берди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий Россия ва Хитой Теҳроннинг стратегик ҳамкорлари эканини ҳамда ушбу давлатлар билан яқин мулоқот давом этаётганини маълум қилди.

Дипломат Россия президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида режалаштирилаётган учрашуви юзасидан муносабат билдирди.

"Биз Россия билан ҳам, Хитой билан ҳам яқин алоқадамиз", — дея таъкидлади Бақоий.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг билдиришича, Москва ва Пекин Теҳроннинг халқаро масалалар бўйича тутган позициясидан яхши хабардор.

"Хитой ва Россия бизнинг стратегик ҳамкорларимиз ҳисобланади. Улар бизнинг позицияларимизни жуда яхши билишади", — дея қўшимча қилди дипломат.

Киритилди: Бугун 15:37. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар