Эроннинг ракета дастури керакли даражада, Теҳрон уни ривожлантириш устида ишлашда давом этмоқда.
Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Аббос Арағчи маълум қилди.
"Ўйлайманки, биз яхши ҳолатдамиз”, — деди у миллий ракета дастурининг ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берар экан. "Бизнинг ракеталаримиз энг ишончли мудофаа воситасидир, шунинг учун биз ракета дастуримиз устида ишлашда давом этамиз".