Сўнгги урушда жами 125 630 та фуқаролик объекти зарар кўрган, улардан:
▪️100 000 та турар-жой биноси, айримлари 100% йўқ қилинган,
▪️23 500 та одамлар ишлайдиган тижорат бинолари,
▪️339 та тиббиёт муассасаси, 20 та Қизил Ярим Ой маркази,
▪️32 та университет, 857 та мактаб нишонга олинди.
Ундан ташқари 15га яқин инфратузилма объектлари зарар кўрди - ёқилғи омборлари, аэропортлар ва фуқаролик самолётлари, дейилади ҳисоботда.
❗️АҚШ ва Исроил зарбаларидан етказилган зарарни тўлиқ қоплаш - Эроннинг тинчлик сулҳи шартларидан биридир.