Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Исроил армиясининг ҳаво ҳужумига жавоб қайтаришга ваъда берди. Бу ҳақда ISNA хабар берди.
Биз урушни истамаймиз, аммо миллатимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ўзимизни мудофаа қиламиз. Сионистик режимнинг тажовузига жавоб қайтарамиз, деди Пезешкиён.
У Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган тўрт нафар аскар ва ўн нафар полициячининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Эрон фарзандлари ватанни ҳимоя қилиш учун жонини фидо қилди. Армиянинг жасур аскарлари, уларнинг оилалари ва қаҳрамон халқига ҳамдардлик билдираман. Эроннинг душманлари билиши керакки, бу жасур халқ қўрқмасдан ўз ерларини ҳимоя қилишга ва ҳар қандай аҳмоқликка донолик ва ақл билан жавоб қайтаришга тайёр, деди сиёсатчи.