Эрон Президенти Масуд Пезешкиан Британия Бош вазири Кей Стармер билан телефон орқали мулоқотда, халқаро ассамблеяларнинг сионистик режимнинг мисли кўрилмаган жиноятларига нисбатан ҳаракатсизлиги ҳамда баъзи Ғарб давлатларининг режимни қўллаб-қувватлаши уни ўз жиноятларини давом эттиришга ундаганини айтди.
Президент Пезешкиан душанба куни кечқурун телефон орқали мулоқот чоғида тажовузкорга қарши жазо ҳужумлари барча мамлакатларнинг қонуний ҳуқуқи ҳамда тажовуз ва жиноятларни тўхтатишнинг самарали чораси эканлигини таъкидлади.
Президент Пезешкиан, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси уруш дунёнинг ҳеч қайси давлати манфаатига мос эмас, деб ҳисоблашини айтди.
Унинг изоҳлари Теҳронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳаниянинг сионистлар томонидан ўлдирилиши ортидан Эроннинг Исроил режимига қарши жавоб чораларини кўриш таҳдиди ортидан янграмоқда.
Эрон президенти, шунингдек, Ислом Республикаси Британия билан алоқалар кенгайиши ва ядровий музокаралар қайта тикланишини олқишлашини айтиб, музокаралар барча иштирокчилар ўз мажбуриятларини бажарган тақдирдагина ўз самарасини беради, деди.
Кей Стармер, ўз навбатида, Ғазо урушини тўхтатиш ва Фаластин халқига ёрдам жўнатиш зарурлигини таъкидлаб, бу мақсадда Эроннинг ҳиссасини қўшишга чақирди.
Буюк Британия бош вазири, шунингдек, Эрон билан алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини билдириб, икки давлатнинг янги элчилари имкон қадар тезроқ ўз миссияларини бошлашига умид билдирди.