Эроннинг жанубидаги Бандар Аббос портида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафарга етди.
Бу ҳақда "Iran International" нашриёти хабар берди. Таъкидланишича, қурбон бўлганлар орасида портда расмий рўйхатдан ўтмаган ҳолда ишлаётган афғонистонликлар ҳам бор.
Илгари камида 70 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
Бундан олдин Эрон парламенти Миллий хавфсизлик қўмитаси вакили Бандар Аббос портидаги портлашнинг сабаби сифатида диверсия ёки чет эл аралашуви ҳақидаги тахминларни рад этганди.
Эроннинг Олий раҳбари Али Хоманайий ҳодиса тафсилотларини ҳар томонлама текшириш ва эътиборсизликда айбдор шахсларни жазолашга чақирди.