Ва бу тез орада якунланиш белгиларини кўрсатмаяпти, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal
"Кеча Истанбулда ўтказилган учрашув атиги бир соат давом этди ва натижада фақат асирлар алмашинуви бўйича келишувга эришилди. Узоқ вақтдан бери давом этаётган уруш тўхташ ўрнига, Трамп томонидан деярли ҳеч қандай қаршилик бўлмаган сабабли янада қизғин тус олмоқда", деб ёзади газета.
WSj манбаларига кўра Украинанинг Россиядаги ҳарбий аэродромларга қилган ҳужумлари уруш хавфли босқичга кирганидан дарак беради. Ҳар икки томон ҳам вазиятни кескинлаштиришга тайёр кўринади, АҚШ воситачилигидаги тинчлик битими тузилиши эса тобора имконсизга айланмоқда.
WSJ'нинг хабар беришича , Россия ўз аэродромларига қилинган ҳужумларга жавоб ҳужумларини кучайтиради, шунингдек, ҳозирда режалаштирилаётган ёзги ҳужумни бошлаши кутилмоқда.