Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга музокаралар бошланиши учун 2 та шарт қўйди

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга музокаралар бошланиши учун 2 та шарт қўйди

"Томонлар ўзаро келишиб олган чоралардан иккитаси ҳали амалга оширилмади, булар Ливанда ўт очишни тўхтатиш ва музокаралар бошланишидан олдин Эроннинг музлатиб қўйилган активларини блокдан чиқариш.

Музокаралар бошланишидан аввал ушбу икки масала ҳал этилиши шарт", — деб ёзди Муҳаммад Боқир Ғолибоф.

"Ҳозирги урушда биз уларга шуни кўрсатдикки, агар улар музокаралардан самарасиз кўзбўямачилик ва алдов учун фойдаланмоқчи бўлсалар, биз ўз ҳуқуқларимизни Худога ишониб ва халқимизнинг кучига таяниб ҳимоя қилишга тайёрмиз," - деди Муҳаммад Багир Ғолибоф.

Унинг айтишича, агар вазият яхши бўлса, Теҳрон Вашингтон билан келишувни қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Оқ уй раҳбари Ливан келишув доирасига кирмаслигини айтган эди.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!