Эрон армияси Исроил ҳужумларига жавоб бериш учун бор кучини ишга солади.
Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий халққа мурожаатида маълум қилди.
"Қуролли кучлар кучли ҳаракат қилади ва ёвуз ционистик режимни заифлаштиради", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Fars нашри.
Хаманаий Эрон халқи Эрон ҳеч қандай ён бермаслигига шубҳа қилмаслиги кераклигини таъкидлади.
"Улар ҳужум қилди деб ўйламанг, тамом. Йўқ. Улар урушни бошладилар. Биз улар содир этган катта жиноятдан сўнг омон қолишларига йўл қўймаймиз", - деди у.