Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон муҳожирларни АҚШга қарши урушга сафарбар қиладими?

Эрон муҳожирларни АҚШга қарши урушга сафарбар қиладими?

Эрон муҳожирларни АҚШга қарши урушга сафарбар қилишга тайёр.

Эронда оммавий сафарбарлик кампанияси — «Жанфада» («Ўзини қурбон қилишга тайёрлар») вакили хорижлик фуқаролар АҚШга қарши Эрон қуролли кучлари билан «елкама-елка» жанг қилиш истагини билдирганини айтди.

🗣️ Теҳрондаги катта тадбирда Сосон Заре Эронга АҚШ фуқароларидан ҳам кўплаб одамлар Америкага қарши урушиш учун келганини таъкидлаган. Бироқ хабарда у, эҳтимол, эронлик келиб чиқишига эга бўлган АҚШ фуқароларини назарда тутгани айтилмоқда.

Шунингдек, Заренинг айтишича, Эронда яшаётган кўплаб хорижликлар ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, америкаликларга қарши жанг қилишни хоҳламоқда.

🇦🇫 У бу одамларга нисбатан одатда афғонларга нисбатан қўлланадиган атамадан фойдаланган. Эронда ўз мамлакатдаги муаммолар сабаб қочиб келган жуда кўп афғон муҳожирлари истиқомат қилади.

Ҳозирча бу баёнотда тилга олинган хорижликларнинг қанчаси ҳақиқатан ҳам Эрон армиясига қўшилгани ёки ҳарбий тайёргарликдан ўтгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Киритилди: Бугун 08:31. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!