Эрон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Россия терма жамоаси билан ўйнашни режалаштирган.
Учрашув 6 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси раҳбари маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.
Бир кун аввал Эрон терма жамоаси муддатидан аввал жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтади.