Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон жавоб беришга қарор қилди

Эрон жавоб беришга қарор қилди

Теҳрон Исроилнинг Эрон ҳудудига берган зарбаларига жавоб чораларини келишиб олди, деди душанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Багай.

«Биз барча мумкин бўлган стсенарийларни кўриб чиқдик ва жавобимиз қандай бўлиши ҳақида қарор қабул қилдик», - дея Багаи сўзларини келтиради Меҳр агентлиги.

У Эрон ҳужумга жавоб бериш учун барча имкониятларини ишга солишини маълум қилди: «Бизнинг Исроил агрессиясига жавобимиз қатъий ва ишончли бўлади».

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони ўринбосари Али Фадавий якшанба куни Эрон армияси Исроилнинг яқинда Эрон ҳарбий объектларига берган зарбаларига жавобан операция ўтказиши мумкинлигини айтди.

Тасним агентлиги хабарига кўра, Фадавий журналистнинг саволига жавоб берар экан, бундай операция бўлишини айтди. «Мен сизга унинг тафсилотларини айта олмайман», деб қўшимча қилди Эрон ҳарбий раҳбари.

Киритилди: 22:00 04.11.2024. Ўқилди: 10361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!