Эрондаги норозилик намойишлари давомида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚР) разведка бўлинмаси 31 нафар шахсни ушлади, улар Исроил ташқи разведка хизмати (МОССАД) билан боғлиқ эканлиги аниқланди.
Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Маълумотларга кўра, ушланганлар орасида чегара ҳудудларидаги икки ҳарбий ва полиция штабига террористик ҳужум уюштиришга ҳаракат қилган гуруҳ раҳбари ҳам бор.
Баёнотда таъкидланишича, "хорижий унсурлар" халқаро платформаларда Эронга қарши консенсус яратиш, кенг кўламли гибрид уруш олиб бориш ва “қолдиқ террорчи унсурлар”га молиявий ва разведка ёрдамини кўрсатишда давом этиб, мамлакатда тартибсизликларни келтириб чиқаришга уринмоқда.