Бу ҳақда Politico хабар берди.
Нашрнинг европалик аноним дипломатларга ва расмийларга таяниб ёзишича, ушбу ташаббус сўнгги пайтларда Франция президенти Эммануэл Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Владимир Путин билан музокараларни тиклаш чақирувларидан кейин юзага келган. Франция ва Италия ягона вакил лавозимини қўллаб-қувватлаган ва аллақачон бу масалада Европа Комиссиясининг розилигини олган.
Брюсселда АҚШ Россия билан Европасиз келишувга эришиши мумкинлиги ҳақида хавотир мавжуд. Янги тайинланадиган расмий Украина бўйича Европа манфаатларини турли музокараларда ҳимоя қилиши керак бўлади. Вакилликка номзодлардан бири сифатида Финляндия президенти Александер Стубб кўрилмоқда.