Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Курдистон вилоятида терроризмга қарши операция ўтказди.
Операция ҳужумларни режалаштирган ёлланма ва террорчи гуруҳ агентларига қаратилган.
Операция натижасида тўрт киши ҳибсга олинди.
“Операция давомида Калашников автоматлари ва тўппончалари, ўқ-дорилар, гранаталар, қалбаки гувоҳномалар, шунингдек, Starlink сунъий йўлдош алоқа ускуналари ва хавфсизликка таҳдид соладиган бошқа буюмлар топилди”, дейилади баёнотда.