Эроннинг ҳаво мудофааси тизими нишонларни аниқлаш ва уларга зарба бериш учун радар тизимлари каби аниқлаб бўлмайдиган кўп спектрли камералар тармоғидан фойдаланади.
Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди. Авиви маълумотни Исроил Мудофаа вазирлиги вакилларидан олганини таъкидлади, деб хабар беради The Wall Street Journal.
Авивининг сўзларига кўра, кўп спектрли камералар Америка ва Исроил самолётларини кузатиш ва аниқлаш учун ишлатилади. Уларнинг радар тизимларидан асосий фарқи шундаки, улар Исроил тизимларни кузатиш ва йўқ қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган сигналларни узатмайди.