Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
"БАА ва Иорданияда жойлаштирилган Американинг "THAAD" радарлари Муҳофизлар корпусининг ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари бўлинмалари томонидан йўқ қилинди", — дея Эроннинг "IRIB" давлат телерадиокомпанияси баёнотдан иқтибос келтиради.
Бундан ташқари, ИИМК Қатардаги Американинг "FPS-132" ("Desert Eye") радиолокация станцияси йўқ қилингани ҳақида ҳам маълум қилди.