Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон бойитилган ядровий материалларни бошқа мамлакатларга ўтказишни режалаштирмаяпти

Эрон бойитилган ядровий материалларни бошқа мамлакатларга ўтказишни режалаштирмаяпти

Теҳрон ўзининг бойитилган ядровий материалларини ҳеч бир давлатга ўтказиш ниятида эмас.

Бу ҳақда Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котибиятининг ташқи сиёсат бўйича ўринбосари Али Багери айтиб ўтди.

Багери шунингдек, Теҳрон бу масала бўйича АҚШ билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормаётганини қўшимча қилди.

Аввалги ОАВ хабарларида Туркия Эронга Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинликни камайтириш ва мумкин бўлган ҳарбий можаронинг олдини олиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар доирасида бойитилган уран захираларини сақлаш имкониятини таклиф қилгани айтилган эди. Манбаларга кўра, Анқара Теҳронга қайтарилмаслиги шарти билан тахминан 440 кг 60% гача бойитилган уранни, шунингдек, бошқа ядровий материалларни сақлашга тайёр. Бу ҳаракат ишончни мустаҳкамлаш чораси ва Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ хавотирларни юмшатиш усули сифатида қаралмоқда.

Киритилди: Бугун 08:36. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!