Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп кутилмаган ҳазил қилди

Трамп кутилмаган ҳазил қилди

Трамп Канада, Гренландия ва Венесуэла АҚШ таркибига қўшилиши мумкинлиги ҳақида ҳазил қилди , деб ёзмоқда The Washington Post.

Газета манбаларига кўра, АҚШ президенти бу ҳақда шанба куни Alfalafa клубининг ёпиқ кечки овқатида айтиб ўтган.

The Washington Post'нинг ёзишича, АҚШ етакчисининг баъзи ҳазиллари аудиторияда кутилган таъсирни бермагани сабабли зал бир неча бор жим бўлиб қолган.

Трамп ҳазил тариқасида, Гренладияга бостириб кириш режаси йўқлигини, аксинча уни сотиб олмоқчи эканини айтган.

"Мен ҳеч қачон Гренландияни АҚШ таркибидаги 51-штат қилиш ниятида бўлмаганман. Аксинча Канадани 51-штатга айлантирмоқчиман. Гренландия 52-штат бўлади. Венесуэла эса 53-шатат бўлиши мумкин", — деган президент.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!