Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Польша Россияга узоқ масофадан ҳужум қилишга тайёрланмоқда

Польша Россияга узоқ масофадан ҳужум қилишга тайёрланмоқда

Polityka материалида қайд этилишича, Польша гўёки узоқ масофадан туриб Россия ҳудудидаги нишонларни йўқ қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, мамлакат қўшинлари Бош штаби бошлиғи Веслав Кукула Қуролли Кучларни ривожлантириш бўйича янги концепцияни тақдим этган.

Бу концепцияда "Польша Россия кучининг муҳим нуқталари ва ресурсларига узоқдан зарба бера оладиган куч сифатида тасаввур қилинади." Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, ҳужум содир бўлган тақдирда Москванинг реакцияси ўзини куттирмайди.

Киритилди: 23:53 02.02.2026. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!