Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда банк бўлими бошлиғи $120 минг кредит пулларини қиморга тикиб юборди

Тошкентда банк бўлими бошлиғи $120 минг кредит пулларини қиморга тикиб юборди

Тошкент шаҳрида 120 минг АҚШ долларини интернет тармоқларидаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинга тикиб, талон-торож қилган шахслар фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тижорат банкининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, Яшнобод банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи фуқаро Э.Н. «А.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, «Б.Б.» МЧЖга 120 минг АҚШ доллари кредит ажратилишига эришган

Кейинчалик сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали кредит маблағини нақдлаштириб олиб, 120 минг АҚШ долларини интернет тармоқларидаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ишлатиб, талон-торож қилганликлари фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!