Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эпштейн Россия махсус хизматлари учун ишлаганми?

Эпштейн Россия махсус хизматлари учун ишлаганми?

Эпштейн Россия махсус хизматлари учун ишлаб, жаҳон элиталари вакиллари ҳақида компромат тўплаган бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Daily Mail.

Газетанинг манбаларга таяниб хабар беришича, Жеффри Эпштейн Москванинг кенг кўламли махсус операциясининг бир қисми бўлган бўлиши мумкин.

"Эпштейн Россиядан Қўшма Штатларга ёш аёлларни олиб бориб, сиёсатчилар, миллиардерлар ва қироллик оилалари вакиллари учун “тузоқ" ташкиллаштирган, кейинчалик фотосуратлар ва видеолар АҚШ Федерал хавфсизлик хизмати қўлига ўтган", деб ёзмоқда The Daily Mail.

Янги эълон қилинган “Эпштейн файллари”да Россия билан боғлиқ минглаб эслатмалар мавжуд. Унда Владимир Путиннинг исми мингдан ортиқ марта, Москва эса деярли ўн минг марта тилга олинган. Daily Mail маълумотларига кўра, Эпштейн 2008 йилги ҳукмдан кейин ҳам Кремлга бевосита кириш ҳуқуқига эга эканини фахр билан ёзган.

2010 йилда ёзилган бир хатда у 2011 йилда Путин билан учрашувлар режалаштирилгани ҳақида айтиб ўтган. Бироқ бундай учрашувлар ҳақиқатан бўлиб ўтганини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд эмас.

Билл Гейтс, Доналд Трамп, Билл Клинтон, Британия шаҳзодаси Эндрю ва бошқалар кузатув технологиялари билан жиҳозланган оролда обрўсизлантирувчи вазиятларга солинган.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!