Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тожикистон чегарасида отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди

Тожикистон чегарасида отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди

Афғонистон томони маҳаллий контрабандачиларнинг қўшни Тожикистон ҳудудига ўтишига йўл қўймаслик чоралари кўрилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон Афғонистон расмийси Забиулла Мужоҳиднинг TOLO Newsга берган изоҳига таяниб хабар берди.

"Афғонистон чегара масалаларини ҳал қилиш ва контрабанданинг олдини олиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Йиллар давомида ушбу чегара контрабандачилар томонидан турли йўллар билан ишлатилган. Бизнинг кучларимиз мавжуд муаммолардан хабардор бўлса-да, чегара зонаси жуда кенг ва баъзида контрабандачилар бундан фойдаланади", - деди расмий.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, икки томон чегара кучлари ўртасида мувофиқлаштириш йўлга қўйилган

30 январь куни Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Тожикистон чегара қўшинлари Афғонистондан ноқонуний ўтишга уринган гуруҳни тўхтатди. Ҳодиса Шамсиддин Шоҳин туманидаги “Баҳорак” заставаси ҳудудида қайд этилган — беш нафар шахс чегарани кесиб ўтган, уларнинг ҳаракат йўналиши зудлик билан аниқланган.

Қўмита маълумотига кўра, бу сўнгги бир ой ичида чегарада қайд этилган шунга ўхшаш ҳолатларнинг бешинчиси. 18 январга ўтар кечаси эса чегарачилар ва қуролланган шахслар ўртасида тўқнашув содир бўлиб, тўрт нафар ҳужумчи йўқ қилинган.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!