Эрон билан можаро Исроилга кунига юзлаб миллион доллар зарар келтирмоқда, бу яҳудий давлатининг узоқ муддатли ҳарбий амалиётлар ўтказиш имкониятини сезиларли даражада чеклаши мумкин.
Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар бермоқда.
Унга кўра, Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа учун кунига 200 миллион долларгача сарфланади. Зарба бериш ва ракеталарни қайтариш учун ишлатиладиган ўқ-дорилар ва самолётлар ҳам ҳарбий ҳаракатлар нархини сезиларли даражада оширади.
The Wall Street Journal (WSJ) таъкидлаганидек, ортиб бораётган харажатлар Исроилни можарони тугатишга ундаши мумкин, чунки фақат шикастланган биноларни тиклаш камида 400 миллион долларга тушиши мумкин.