Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон АҚШни огоҳлантирди ва Каспийбўйи давлатлари билан алоқалар ҳақида гапирди

Эрон АҚШни огоҳлантирди ва Каспийбўйи давлатлари билан алоқалар ҳақида гапирди

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободий АҚШ Каспий денгизи минтақасида ўз таъсир доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Эрон давлат телерадиокомпанияси эфирида сўзга чиққан дипломатнинг таъкидлашича, Теҳрон бу масала юзасидан Вашингтонни огоҳлантирган.

Ғарибободий, шунингдек, Эрон айни пайтда Каспий денгизи атрофидаги давлатлар билан мулоқот олиб бораётганини маълум қилди.

"Ҳозир биз Каспий денгизи мамлакатлари билан алоқадамиз", — дея эронлик дипломатнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Киритилди: Бугун 03:21. Ўқилди: 12 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар