РИА Новости хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳизбуллоҳ раҳбариятига йўллаган мактубида Теҳроннинг янги сулҳ таклифини маълум қилди.
Унга кўра, Эрон келажакдаги ҳар қандай сулҳ келишуви фақат Эрон эмас, балки Ливанни ҳам қамраб олишини талаб қилмоқда.
Хабарда айтилишича, мазкур таклиф Покистон орқали воситачилик йўли билан АҚШга етказилган.
Шунингдек, Теҳрон Ҳизбуллоҳни қўллаб-қувватлашда давом этишини ҳам таъкидлаган.