Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон АҚШ ва Исроилга қарши янги ҳарбий режа ишлаб чиққанини эълон қилди

Эрон АҚШ ва Исроилга қарши янги ҳарбий режа ишлаб чиққанини эълон қилди

Эрон Қуролли кучлари минтақада вазият яна кескинлашган тақдирда АҚШ ва Исроилга қарши қўллаш учун мутлақо янги тезкор ҳарбий режа ишлаб чиқди. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, қарши томонларнинг ҳарбий таҳдидлари минтақадаги стратегик кучлар мувозанатига таъсир кўрсата олмайди.

«Сўнгги кунларда Америка ва сионист амалдорлари томонидан янграётган бемаъни баёнотлар ва такрорий таҳдидлар мавжуд воқеликни ўзгартира олмайди», — деди Эрон расмийси.

Ризоийнинг сўзларига кўра, Эрон Ислом Республикасига қарши «янги ҳарбий авантюра» бошланган тақдирда, мамлакат Қуролли кучлари тайёрлаган жавоб чоралари «12 кунлик ва 40 кунлик урушлардагидан анча вайронкор» бўлади.

Шунингдек, Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби бу сафар Теҳрон одатдаги ҳарбий ҳаракатлар доираси билан чекланиб қолмаслигини алоҳида таъкидлади.

Унинг билдиришича, янги ҳарбий режа АҚШ ва Исроил ўрганиб қолган ҳамда кутаётган қоидалардан ташқарида амалга оширилади.

Киритилди: Бугун 15:43. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!