Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Диёра Келдиёрова - Актау Асиан Опен 2026 чемпиони!

Диёра Келдиёрова - Актау Асиан Опен 2026 чемпиони!

17 октябрь куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпиада ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпионати совриндори Диёра Келдиёрова (-52 кг) Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди.

Икки ярим йиллик танаффусдан сўнг татамига қайтган Келдиёрова финал баҳсида озарбайжонлик Фарида Мирзаевани муддатидан олдин мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.

Ўзбекистонлик дзюдочи турнир давомида ўзи иштирок этган барча беллашувларда рақибларини иппон баҳоси билан мағлуб этди. Ушбу ғалаба Келдиёровага жаҳон рейтинги учун 100 очко тақдим этди.

Киритилди: Бугун 03:30. Ўқилди: 1283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!