Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроил нишонларига қарши "Ҳақиқий ваъда-4" операциясининг 12-босқичини бошлади.
Бу ҳақд Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати эълон қилди.
"Ҳақиқий ваъда-4" операциясининг ўн биринчи тўлқини ИИҚК денгиз ва аэрокосмик кучларининг АҚШ-Исроил ҳарбий нишонларига қарши биргаликда, кенг кўламли ва интенсив ҳужумининг бир қисми сифатида амалга оширилди", деб хабар берган ҳарбийлар аввалроқ.
Ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, Форс кўрфази минтақасидаги АҚШ ҳарбий ахборот марказлари ва омборлари, Исроил ҳарбийларининг Беершебадаги алоқа саноати комплекси ва Тель-Авив, Ғарбий Қуддус ва Галилея минтақаларидаги 20 дан ортиқ жойлар Эроннинг ракета ҳужумлари ва дрон ҳужумларига учраган.
Уруш бошланганидан бери ИИҚК АҚШ ва Исроилда 60 та стратегик нишон ва 500 та ҳарбий иншоотга ҳужум қилиб, 700 дан ортиқ дрон ва юзлаб ракеталарни учирган.