Эрон Парламенти раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф АҚШнинг Эронга қарши янги ҳарбий операция режалаштираётганини ва Теҳрон бу ҳужумни жавобсиз қолдирмаслигини маълум қилди.
Қолибофнинг таъкидлашича, АҚШнинг ҳам очиқ, ҳам маҳфий ҳаракатлари шуни кўрсатмоқдаки, у иқтисодий ва сиёсий босимларга қарамай, ўз ҳарбий мақсадларидан воз кечмаган ва урушнинг янги босқичини изламоқда. У Эрон ҳукумати АҚШни бу қилмиши учун пушаймон қилишига ишончи комил эканини айтди.
Қолибофнинг қўшимча қилишича, Вашингтон ҳали ҳам Эроннинг таслим бўлишидан умидвор. У эҳтимолий ҳужумлар хавфи туфайли эронликларни қарши чораларга тайёргарлик кўришни давом эттиришдан огоҳлантирди. Спикернинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати ҳарбий ҳаракатлар натижасида мамлакат иқтисодиёти ёмонлашиши билан боғлиқ вазият устида ишламоқда.
Маълумот учун, 18 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Қатар, Саудия Арабистони ва БАА раҳбарларининг илтимосидан сўнг, 19 май кунига Эронга қарши режалаштирилган ҳужумни қолдиришга буйруқ берганини эълон қилган эди.