Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар билан унинг жаҳон чемпионатига чақирилиши масаласини муҳокама қилди.

"Сантос"нинг 34 ёшли форварди ёзги турнир учун Бразилия терма жамоасининг якуний таркибидан жой олди.

Globo Esporte нашрининг маълумотларига кўра, ўтган пайшанба куни видеоқўнғироқ бўлиб ўтган ва унда Анчелотти Неймарнинг жамоага қайтиши бўйича ўз шартларини маълум қилган.

Хабар қилинишича, мураббий ҳужумчига у асосий таркиб ўйинчиси, айниқса, жамоа сардори бўлмаслигини айтган. Шунингдек, у илгари терма жамоада амал қилган қоидалардан фарқли ўлароқ, бошқача хулқ-атвор қоидаларига бўйсуниши шарт. Унга худди терма жамоага чақирилган бошқа исталган футболчи каби муносабатда бўлишади.

Бундан ташқари, ўз мақомининг ўзгарганини кўрсатиб қўйиш учун Неймар 10-рақамли либосни унинг ҳозирги эгаси — Винисиус Жуниорга қолдириши керак.

Таъкидланишича, Неймар белгиланган барча шартларни қабул қилган ва ушбу ўзгаришларга амал қилишга рози бўлган.

Киритилди: 23:48 20.05.2026. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!