Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроил билан боғлиқ саноат объектларига зарба бериши мумкин.
ИИҚК Аэрокосмик кучлари қўмондони Мажид Мусавий бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
АҚШ ва Исроилнинг зарбалари ҳақида изоҳ берар экан, Мусавий Эрон илгари ҳам шунга ўхшаш провокацияларга дуч келганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил "олов билан ўйнаяпти".
"АҚШ ва Исроил билан боғлиқ саноат объектлари ходимлари ҳаётларини хавф остига қўймаслик учун дарҳол иш жойларини тарк этишлари керак", дея қўшимча қилди у.