АҚШ ва Эрон ўртасида кенг кўламли ҳарбий тўқнашувлар қайта бошланиши эҳтимоли ортиб бормоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Нашрнинг АҚШ разведка маълумотларига таяниб ёзишича, Эрон Вашингтон расмийлари ва дипломатларига қарши эҳтимолий суиқасдларга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Шу билан бирга, Теҳрон АҚШ ва Исроил томонидан янги йирик ҳарбий ҳужум уюштирилиши мумкинлигини кутмоқда.