Дипломатнинг таъкидлашича, бу ҳуқуқ Эрон учун “муҳокама қилинмайдиган” асосий позиция ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома доирасида Эрон ҳозиргача халқаро қоидаларга амал қилиб келмоқда.
Фаталининг айтишича, музокараларнинг яна бир муҳим шарти — Эронга нисбатан қўлланилган иқтисодий санкцияларни бекор қилишдир. Унинг фикрича, айнан шу икки масала ҳал этилмас экан, тўлиқ дипломатик мулоқотга қайтиш қийин бўлади.