Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон агенти Трампга суиқасд қилишни режалаштирган — АҚШ Адлия вазирлиги

Эрон агенти Трампга суиқасд қилишни режалаштирган — АҚШ Адлия вазирлиги

"Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги кузатув олиб борган ва Америка ҳудудида Эроннинг “нишонлари”ни йўқ қилишга тайёргарлик кўраётган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси агенти Фарҳод Шакерига нисбатан сиртдан айблов эълон қилди. Потенциал нишонлар рўйхатига АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ҳам киритилган", дейилади пресс-релизда.

Маълум қилинишича, Трампга суиқасд уюштириш режалари 2020 йилда Ироқда, ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Трампнинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш билан боғлиқ. Шакерининг ҳибсга олинган шерикларига кўра, унга 2024 йил 7 октябрда Трампга суиқасд уюштириш режасини ишлаб чиқиш буюрилган. Бироқ, Шакери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан жуда қисқа вақт ажратилганидан қониқмаган. Шу муносабат билан суиқасдни президентлик сайловидан кейин амалга оширишга қарор қилинган.

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 51 ёшли Фарҳод Шакери ҳозирда Эрон ҳудудида. Унинг шериклари Карлайл Ривера ва Жонатон Лоадҳолт Ню-Ёркда ҳибсга олинган. Шакери уларни Эрон режимини танқид қилган америкалик журналистни ўлдириш учун ёллаган, деб тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 06:32 09.11.2024. Ўқилди: 1542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!