Эрон 50 кундан бери интернетга улана олмаяпти.
Бу ҳақда NetBlocks халқаро мониторинг хизмати хабар берди.
Баёнотда Эрон етти ҳафта давомида глобал интернетдан узилгани ва рақамли блокада 50-кунига ёки 1176 соатга етгани таъкидланган.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошладилар. Натижада Эрон олий раҳбари Али Хоменей ва бир нечта юқори лавозимли амалдорлар ўлдирилди. Кейин Эрон нафақат Исроилга, балки Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Баҳрайн, Қувайт, Ироқ ва Кипрда аниқлаган АҚШ ва иттифоқдош ҳарбий базалари жойлашган нишонларга ҳам зарба бера бошлади.