Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон 25 июль куни ЕИ-3 билан музокараларнинг янги босқичига келишиб олади

Эрон 25 июль куни ЕИ-3 билан музокараларнинг янги босқичига келишиб олади

25 июль куни Истанбулда Эрон ва ЕИ-3 (Буюк Британия, Франция ва Германия) ўртасида Эрон ядровий дастури атрофидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмоил Бағий маълум қилди.

"Европа давлатларининг сўровига жавобан Эрон ҚКҚҲРнинг (Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси – таҳр.) уч европалик иштирокчиси билан музокараларнинг янги раундини ўтказишга рози бўлди", - дея Эрон давлат телерадиокомпаниясининг саволига жавоб берди.

Унга кўра, учрашув Истанбулда ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтади. Эрондан Мажид Тахт-Раванчи ва Казем Ғарибободий иштирок этади.

Киритилди: 09:15 21.07.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!