Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ота қизининг бахти учун уйини сотди

Ота қизининг бахти учун уйини сотди

Кўпчилик оталар алимент қарзини тўламаслик оқибатларини тушунмай, фарзандларининг таъминотига бефарқ ёки масъулиятсиз ёндашадилар. Аммо фарзандининг тақдирига бефарқ бўлмаган, бурчини ҳис этадиган оталар ҳам бор. Ана шундай оталардан бири бугун кўпчиликка ибрат бўлади.

Суднинг 2016 йилдаги қарорига асосан, К.Ш.дан ундирувчи Я.Н. фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Зарбдор туман бўлимига келиб тушган.

Йиллар давомида отанинг топгани ўзидан ортмаганлиги сабабли алимент тўловларини тўлиқ адо эта олмаган ва шунинг оқибатида бир неча бор жавобгарликка ҳам тортилган.

Бироқ катта қизи турмушга чиқиши арафасида эканлигини эшитгач, ота бефарқ қололмади. Дарҳол яшаб турган уйини сотиб, тўланмаган 62 миллион сўм алимент қарзини фарзандининг бахти учун бир йўла тўлаб берди.

Шу ўринда ота қизига бахт тилаб, қизининг тақдири ўзиникига ўхшамаслигини сўраган.

Киритилди: 18:02 30.07.2025. Ўқилди: 1513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!