Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон дунёда бор-йўғи иккита тажрибали етакчи қолганини айтди: у ва Россия президенти Владимир Путин.
Ғозиантепадаги ёшлар билан учрашувда Эрдўғондан "дипломатик муносабатлардаги муваффақияти" нима учун керак, деб сўрашди.
"Дунёда фақат икки етакчи қолди: бири - мен, иккинчиси - Путин," - деди Туркия президенти.
3 декабрь куни Путин ва Эрдўғон телефон орқали мулоқотда Суриядаги инқирозни юмшатиш бўйича алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.