Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат ҳукумати уни кўча терроризмига топшира олмаслигини айтди.
Туркия етакчиси Анқарада талабалар билан бўлган ифторлик чоғида сўзга чиқиб, мамлакатдаги сўнгги воқеаларга изоҳ берди.
"Улар зиддиятни кучайтирдилар, ёшлар орасига нафрат уруғини сепдилар. Ёшларимизни бир-бирига қарама-қарши қилишди", - дейди у мухолифатнинг ноқонуний намойишлари ҳақида гапириб.
Эрдўғон, шунингдек, ёшларни мамлакатда содир бўлаётган воқеалардан огоҳ бўлишга чақирди.
"Жуда эҳтиёт бўлинг. Мамлакатимизни кўча террорига таслим эта олмаймиз. Кўчада ваҳимага тушганлар кетаётган йўл ҳеч қаерга олиб бормайди. Бу боши берк кўча. Биз қонунсизликка жавоб берамиз, лекин қонун доирасида. Демократиямизга қилинган ҳужумларни ҳимоя қиламиз", - деди Туркия президенти.