Туркия Покистондаги террористик ҳужумларни қоралади ва Исломободни терроризмга қарши курашда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали суҳбатида маълум қилди.
Суҳбат давомида етакчилар икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилишди.
Эрдўғон шунингдек, Туркия Исроил, АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.