Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Эрон масаласида ёлғон гапирганми?

A A A
Трамп Эрон масаласида ёлғон гапирганми?

Трамп Эрон масаласида ёлғон гапирган бўлиши мумкин, деди сенатор Берни Сандерс.

АҚШ сенатори Берни Сандерснинг айтишича, Доналд Трамп ёзда Эроннинг ядровий салоҳияти АҚШ зарбалари орқали йўқ қилинганини айтган, аммо бу баёнот ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин.

Сандерснинг фикрича, агар бу гаплар рост бўлса, демак ҳозирги ҳарбий операция “ёлғон баҳона” билан бошланган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. У бу ҳолатни АҚШнинг Ироққа бостириб кириши билан таққослади.

“Трамп биз Эронга ҳужум қилишимиз кераклигини айтмоқда, чунки унинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўя олмаймиз. Аммо июн ойида айнан ўзи "Эрон ядровий объектлари йўқ қилинди" деган эди. Вьетнам. Ироқ. Эрон. Навбатдаги ёлғон. Навбатдаги уруш”, — деб ёзди Сандерс.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 1122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!