Қатар Эрондан учиб келаётган иккита Су-24 самолётини уриб туширди.
Бу ҳақда Қатар Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ва тегишли идоралар ўртасидаги қўшма мувофиқлаштириш туфайли Қатар ҳаво кучлари Эрон Ислом Республикасидан учиб келаётган иккита самолётни (СУ-24) муваффақиятли уриб туширди. Ҳаводан мудофаа тизимлари шунингдек, еттита баллистик ракета ва бешта учувчисиз учиш аппаратини муваффақиятли тўхтатди", дейилади баёнотда.
Вазирлик маълумотларига кўра, таҳдид операцион режага мувофиқ дарҳол бартараф этилди ва барча ракеталар нишонларига етмасдан олдин уриб туширилди.