Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогида мадҳия ижро этишдан бош тортди

Эрон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогида мадҳия ижро этишдан бош тортди

Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари 2026 йилнинг 1-25 март кунлари Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг очилиш ўйини олдидан давлат мадҳиясини ижро этишмади. Ушбу ҳаракат Яқин Шарқдаги можаролар кескинлашган — Исроил ва АҚШ Эронга зарбалар бераётган, Эрон эса бунга жавобан Исроил ҳамда АҚШнинг БАА ва бошқа мамлакатлардаги базаларига ҳужум қилаётган бир пайтда содир бўлди.

Турнирнинг илк учрашувида Эрон жамоаси Жанубий Корея терма жамоасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу гуруҳдан шунингдек Австралия ва Филиппин жамоалари ҳам ўрин олган. Эронлик футболчи аёллар учун бу мамлакатга ҳужумлар бошлангандан бери ўтказилган биринчи ўйин бўлди.

Эрон аёллар терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштироки Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тажнинг баёноти фонида алоҳида эътибор тортмоқда. Унга кўра, Эрон эркаклар терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Жамоа ўтган йилги саралаш натижаларига кўра Жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди, бироқ гуруҳ босқичидаги барча ўйинлар АҚШда ўтказилиши керак. Турнир 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Яқин Шарқдаги вазият клублар футболига ҳам таъсир қилди. ОФК Чемпионлар лигасининг 1/16 финал, шунингдек, ОФК Чемпионлар лигаси 2 нинг 1/4 финал ва Чақирув Кубоги (Challenge Cup) баҳслари қолдирилди. Дастлаб бу ўйинлар 2-3 ва 3-4 март кунларига белгиланган эди.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!